Доп. страницы
Положение управления

 

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИНИНГ

НИЗОМИ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вилоят бошқармасининг (кейинги ўринларда бошқарма деб аталади) фаолияти бўйича асосий вазифалар, функциялари ва ваколатларини белгилайди.

 

2. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, давлат муассасаси сифатида ташкил этилади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби туширилган, ўз номи ёзилган тамға(печать) га , шунингдек бошқа тамғалар ва штампларга эга.

 

3. Бошқарма ўз  фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармонларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқларига, Кузатув Кенгашининг қарор ва фармойишларига, тегишли вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

 

 

II. Бошқармаларнинг асосий вазифалари ва функциялари

 

4. Бошқарманинг  асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш;

 - ҳуқуқлари доирасида пенсиялар ҳамда бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш;

- ҳуқуқлари доирасида  тизимли равишда пенсияларни тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланишни таъминлаш;

- Тиббий- меҳнат эксперт комиссия (ТМЭК) лари билан ҳамкорлик қилиш.

 

5. Ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳилда бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкиллаштириш бўйича:

-Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимлари иш фаолиятларига ташкилий –методологик раҳбарликни  амалга ошириш;

-пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлашни, шунингдек бошқа тўловларни ташкиллаштиришда Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимларига кўмаклашиш;

-Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимларини моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш масалаларида амалий ёрдам бериш;

- Ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлар билан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти масалаларида ҳамкорлик қилиш;

-жойлардаги давлат ҳокимят органлари билан биргаликда бошқарма инфраструктурасини ҳамда Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимларини қуриш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

-фуқароларнинг давлат Пенсия таъминотини такомиллаштиришда қатнашиш;

б) Пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш  бўйича:

- Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни қонунчиликда белгиланган миқдорларда харажатларини молиялаштиришни таъминлаш;

-Пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар учун харажатлар сметаларини тузади ва унинг ижросини таъминлайди;

-Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратига тақдим этиш учун пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни амалга оширишга мўлжалланган маблағга талаб миқдорини белгилайди;

-Харажатларни молиялаштиришнинг умумий режасини тузишни таъминлайди ва бу масалада жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларига назарий ва амалий ёрдам беради;

- жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларининг бухгалтерия баланслари ва ҳисоботларини кўриб чиқади ва аниқланган хатоларни олдини олиш чораларини кўради.

в) Тизимли равишда пенсияларни тайинлаш ва уларни қайта ҳисоблашнинг доимий таҳлилини ўтказиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди;

-Жамғарманинг Ижро этувчи аппарати билан бирга,  тизимли равишда фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтирилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш асосида амалга оширади;

-қонунчиликда белгиланган тартибда жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимлари томонидан пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибларига риоя этишини назорат қилади;

-Жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг бузилишини ва аниқланган хатоликларнинг олидини олиш чораларини кўради;

- Жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннига риоя этилиши ҳолатларини текшириш ва таҳлил қилиш якунлари асосида ахборотнома тайёрлайди ва Ижро этувчи аппаратга белгиланган тартибда тақдим этади;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вилоят назорат-тафтиш бошқармаси билан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти учун йўналтирилган маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш масаласида ҳамкорлик қилади;

г)  Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича:

-Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) билан бирга  ногиронларнинг қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида қайта тиббий кўрикдан ўтишларини доимий мониторингини амалга оширади;

- Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари(ТМЭК) билан биргаликда ногиронларни тиббий меҳнат экспертизаси ва реоблитацияси масалалари бўйича семинарлар, конфренциялар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштиради;

-Жамғармага, Тиббий-меҳнат эксперт комиссия(ТМЭК) ларининг фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

д) фуқароларнинг пенсия таъминотига боғлиқ бошқа масалалар бўйича:

- оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини пенсия таъминоти тўғрисидаги  масалалари бўйича хабардор қилади;

-фуқароларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ва фуқаролар қабулини ташкил этади;

-фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти масалаларида норматив –ҳуқуқий актлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, фуқароларнинг пенсия таъминотига оид ҳозирги замон назарий тадқиқотлар ва хориж тажрибасини ўрганади;

-Бошқарма ва туман(шаҳар) бўлимлари ходимларининг малакаларини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилада ва амалга оширади;

-Бошқарма ваколати доирасида бошқа тадбирларни ўтказади.

 

6. Бошқарма ўзига юклатилган вазифалар ва функциялардан келиб чиқан ҳолда ва ваколати доирасида тегишли ташкилотлардан ахборот талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

 

7. Бошқарма қонунчиликда белгиланган тартибда  бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

III. Бошқарманинг ташкилий фаолияти ва тузилмаси

 

8. Бошқарманинг намунавий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

 

9. Бошқармани, жамғарманинг ижро этувчи директори тақдимномасига асосан жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан лавозимига тайинланадиган ва бўшатиладиган бошлиқ бошқаради.

Бошлиқ ўринбосарини, ҳудудий бошқарма бошлиғи тақдимномасига асосан жамғарманинг Ижро этувчи директори тайинлайди ва озод этади.

Бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари лавозимига олий маълумотли шахслар тайинланади.

 

10. Бошқарма бошлиғи:

-бошқарма фаолиятини бошқаради;

-бошқарма ходимлари ўртасида лавозим мажбуриятларини тақсимлайди:

-ваколати доирасида жамғарманинг туман(шаҳар) бўлимлари бажариши мажбур бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради;

-белгиланган иш ҳақи фонди доирасида ва ходимлар сонига асосан бошқарманинг штатлар жадвалини тасдиқлайди;

-ваколати доирасида ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан озод этади;

-пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоботини юритишни ҳамда белгиланган тартибда статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини тузиш ва топширишни ташкиллаштиради;

-қонунчилик доирасида бошқа вазифалар ва ваколатларини амалга оширади.

IV. Меҳнатга ҳақ тўлаш

 

11. Ишчи ходимларнинг иш ҳақи қонунда кўрсатилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимчалар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.

 

12.  Бошқарма ишчи- ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларнинг моддий манфаатдорлигини рағбатлантириш манбаи бўлиб Республика бюджетидан ажратиладиган иш ҳақи фонди ва жамғарманинг ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш фонди маблағлари ҳисобланади.

 

V. Якуний қоидалар

13. Бошқармани қайта  ташкил қилиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.