Ёшга доир пенсия

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

еркаклар-60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар-55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а»,«б»«в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсиялар олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига асосан алоҳида тоифадаги фуқаролар эгадирлар:

1-сон рўйхат – ёшидан қатъий назар;

2-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда;

3-сон рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирган ҳолда.

Умумий белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, шунингдек:

 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасининг «а»«б»«в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар - 1 йилга қисқартирган ҳолда ( эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар)

уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар ва болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади – 5 йилга қисқартирган ҳолда;

пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар - 10 йилга қисқартирган ҳолда.:

эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлганда;

аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўладилар.

 

Имтиёзли шартларда пенсияларни тайинлаш тартибининг асосий шартлари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 10-13-моддалари акс эттирилган.

Қонун 37-моддасининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.




Тез-тез бериладиган саволлар