Етарлича иш стажига эга бўлсада, пенсия миқдори озлиги.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб:

  1. Пенсиянинг таянч миқдоридан;
  2. Иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;
  3. Пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади.

Пенсиянинг таянч миқдори, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун амалдаги ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида белгиланади.

Мисол учун. Фуқаро 2018 йилда пенсияга мурожаат қилса, охирги ўн йиллик фаолиятидаги 5 йиллик ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

5 йиллик ойлик иш ҳақи 72 млн. сўм бўлса, ушбу миқдор 60 га (бунда 60, бу 5 йил х 12 ой)бўлинади. Аниқланган сумма – 1,2 млн. сўм 55 % – 660 сўм пенсиянинг базавий миқдори ҳисобланади.

Иш стажи учун оширилиш. Пенсия тайинлашда талаб этиладиган (эркаклар учун 25 йил, аёллар учун 20 йил) ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсиянинг таянч миқдори  – пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.

Фуқароларнинг айрим тоифалари учун Қонунга асосан энг кам иш ҳақининг 30 фоизидан 150 фоизигача миқдорда устамалар белгиланган.

Қонуннинг 31-моддаси еттинчи қисмига асосан пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.




Тез-тез бериладиган саволлар