Иш стажига эга бўлмаган шахсларнинг ногиронлик нафақалари миқдори камлиги.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунигаасосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тартибга солинади ҳамда пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомга асосан иш стажига эга бўлмаган:

- ёшга доир (эркаклар 65 ёшда, аёллар 60 ёшда);

- I ва II гуруҳ ногиронларига;

- боқувчисини йўқотганлик нафақлари тайинланади ва тўланади.

Мисол учун: Фуқарога 2018 йилнинг 3 мартида ТМЭК (Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси) томонидан II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Бироқ, мазкур фуқаронинг умуман иш стажи мавжуд  эмас.

Фуқаро 2018 йилнинг 17 мартида Пенсия жамғармаси бўлимига ногиронлик нафақасини тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилганда, ушбу фуқаронинг иш стажи мавжуд бўлмаганлиги боис унга 2018 йил 17 мартидан 206 720 сўм миқдорда ногиронлик нафақаси тайинланади.

Нафақа қонун ҳужжатларида қатъий белгиланган миқдорларда тўланади.




Тез-тез бериладиган саволлар