Пенсия ёшига етган бўлса-да, пенсия тайинлашни рад этилиши.

Аксарият ҳолатларда фуқаролар Пенсия жамғармаси бўлимларига пенсия тайинлашни сўраб ариза ва барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда расман мурожаат этмаганликлари аниқланмоқда.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасига асосан (ишловчиларга) тақдимнома ёки ариза барча ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

Фуқаролар билан учрашилганда меҳнат стажига (етарлича меҳнат стажига эга) эмаслиги, меҳнат дафтарчаси мавжуд эмаслиги (йўқолганлиги) аниқланмоқда.

Қонуннинг 8-моддасига асосан камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда пенсия тайинланади.

Мисол учун: Фуқаро 2018 йилнинг 10 апрель куни 6 йил 4 ой стажи билан 55 ёшга тўлиб пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан иш стажи 7 йилдан кам, яъни умумий иш стажи 6 йил
4 ойни ташкил этганлиги сабабли, ушбу фуқарога ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

Қонунга мувофиқ меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда иш стажини тасдиқлаш учун маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлари ва иш ҳақи бериш учун ведомостлар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўтказилган текширишда иш стажига эга бўлмаган ва ёшга доир нафақа сўраб мурожаат этган шахсни таъминлашга мажбур бўлган қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг моддий ночорлиги аниқланган ҳолларда ёшга доир нафақа ёшга доир нафақа сўраб мурожаат қилган шахсга моддий ёрдам бера олмайдиган қариндошлар ёки бошқа шахслар бор бўлган тақдирда ҳам ёшга доир нафақа тайинланиши мумкин.

Масалан: 1953 йил 2 февралда туғилган фуқаро, 2013 йилнинг
2 февраль куни умумий пенсия ёши (60 ёш)га тўлиб Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Тақдим этган ҳужжатларга асосан иш стажи ўша даврда амалда бўлган Қонун талабига асосан 5 йилдан кам бўлганлиги (фуқаронинг мавжуд иш стажи 3 йил 9 ой) сабабли унга ёшга доир пенсия тайинлаш рад этилган.

Фуқаро 2018 йилнинг 5 март куни (65 ёшга тўлгандан сўнг) ушбу фуқарога мурожаат қилган санадан 206 720 сўм миқдорда ёшга доир нафақа тайинланади.




Тез-тез бериладиган саволлар