Иш стажига эга бўлмаганлиги сабабли боқувчисини йўқотганлик нафақасининг камлиги.

Баъзи ҳолатларда аёллар билан учрашув давомида турмуш ўртоғи вафот этганликларини маълум қилишади.

Агар турмуш ўртоғи иш стажи мавжуд бўлмаса, унда аёлга боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ боқувчисини йўқотганлик нафақаси вафот этганнинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақасига фоиз нисбатида қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) оиланинг уч ва ундан ортиқ меҳнатга лаёқатсиз аъзосига нафақанинг 100 %;

б) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз икки аъзосига нафақанинг 75 %;

в) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз бир аъзосига нафақанинг 50 %.

Мисол учун: Фуқаро 2018 йилнинг 7 май куни Пенсия жамғармаси бўлимига 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилди.Фуқаронинг марҳум турмуш ўртоғи иш стажи мавжуд эмаслиги сабабли, унга 155 040 сўм (206 720 сўм х 75% = 155 040 сўм) миқдорда боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланади.




Тез-тез бериладиган саволлар