Ёшга доир пенсияга чиққандан сўнг ишлаган даври, пенсия миқдорини қайта ҳисоблашда инобатга олинмаслиги.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига асосан ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Шу муносабат билан ёшга доир пенсия, шу жумладан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган давр пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Мисол учун: Фуқарога 2016 йил 15 августдан умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинланган, аммо фуқаро меҳнат фаолиятини давом эттирганлиги сабабли,фуқаро 2017 йилнинг 20 декабрь куни ишдан бўшаб, пенсия миқдорини қайта ҳисоблашни сўраб  мурожаат этганда, унинг 2016-2017 йиллардаги фаолияти пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.




Тез-тез бериладиган саволлар