Юқори ойлик иш ҳақи олиб келган бўлсада, пенсия миқдори юқори бўлмаганлиги.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунгаасосан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан (ҳозирги кундаги минимал иш ҳақи миқдори 172 240 сўм х 8= 1 377 920 сўм) ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Қайта ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан юқори бўлган тақдирда, пенсия энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан келиб чиқиб ҳисоблади.

Мисол учун: Фуқаро 2018 йилнинг 5 май кунидан 40 йил иш стажи ҳамда 2010-2014 йиллардаги иш ҳақи ҳисобидан 964 544 сўм миқдорда ёшга доир пенсия тайинланган. Бунда фуқаронинг ҳақиқий ўртача иш ҳақи миқдори 3 5601 420 сўмни ташкил этган, яъни энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан юқори миқдор.Пенсия миқдори қуйидагича ҳисоб-китоб қилинган:

пенсиянинг таянч миқдори – (ҳозирги кундаги минимал иш ҳақи миқдори – 172 240 сўм х 8) 1 377 920 х 55% = 757 856 сўм;

ортиқча иш стажи учун пенсиянинг оширилиши – 1 377 920 х 15% (40 йил умумий иш стажи – 25 йил талаб қилинган иш стажи = 15 йил) = 206 688  сўм.

Пенсия миқдори = 757 856 + 206 688 = 964 544 сўм.




Тез-тез бериладиган саволлар