Турмуш ўртоғининг вафоти муносабати билан турмуш ўртоғининг пенсиясига ўтганда пенсия миқдорининг камлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсияларнинг бир турини олган пенсионер пенсиянинг бошқа турига ўтиш ҳуқуқига эга.

Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсия тўхтатилади ва бошқа турдаги пенсия тайинланади.

Бир шахсга бир нечта пенсияларни тўланмайди.

Аёл киши турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг унга мархум турмуш ўртоғининг пенсиясини тайинлаб беришни сўраб мурожаат этганда, унга ёшга доир (ногиронлик) пенсияси олиб турган бўлса, амалдаги пенсия тўҳтатилиббоқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтказилади.

Мисол учун: Фуқаронинг мархум турмуш ўртоғининг пенсия миқдори 722 431,4 сўмни ташкил этган, аммо, фуқарога боқувчисини йўқотганлик пенсия тайинлаганда пенсия миқдори 385 956,5 сўмга камайган (турмуш ўртоғининг пенсиясидан 336 474,88 сўмга кам).

Пенсия миқдори қуйидагича ҳисобланган:

Марҳум турмуш ўртоғининг ўртача иш ҳақи миқдори
989 632 сўмни, иш стажи 43 йилни ташкил этади.

Марҳум турмуш ўртоғининг пенсияси:

пенсиянинг таянч миқдори – 989 632 х 55% = 544 297,6 сўм;

ортиқча иш стажи учун пенсиянинг оширилиши – 989 632 х 18 % (43 йил умумий иш стажи – 25 йил талаб қилинган иш стажи = 18 йил, ҳар бир тўлиқ йил учун 1 фоиз) = 178 133,8 сўм.

Пенсия миқдори = 544 297,6 + 178 133,8 = 722 431,4 сўм.

Фуқаронинг пенсияси:

пенсиянинг таянч миқдори –989 632 х 30% = 296 889,6 сўм;

ортиқча иш стажи учун пенсиянинг оширилиши – 989 632 х 9 %
(43 йил умумий иш стажи – 25 йил талаб қилинган иш стажи = 18 йил, ҳар бир тўлиқ йил учун 0,5 фоиз) = 89 066,9 сўм.

Пенсия миқдори = 296 886,6 + 89 066,9 = 385 956,5 сўм.




Тез-тез бериладиган саволлар