Ишсиз бўлса-да, муддатидан олдин пенсияга чиқиш рад этилгани.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар (эркаклар – 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда, аёллар – 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда) пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан фуқаро бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларига ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномасини тақдим этиши лозим.

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан берилган тақдимнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томониданмуддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.

Мисол учун: Аёл киши 53 ёшга тўлиб, 20 йил иш стажига эга бўлиб, ишлаб чиқариш корхонасида иш ўринлари камайганлиги сабабли иш ўрни қисқартирилди. Ушбу фуқаро ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилади ва унга ўрнатилган тартибда Марказ томонидан ишсизлик мақоми берилгандан сўнг фуқарога муддатидан олдин (53 ёшда) ёшга доир пенсия тайинланиши мумкин.




Тез-тез бериладиган саволлар