Аёлларга 54 ёшга тўлганлиги муносабати билан имтиёзли пенсия тайинлашни рад этилиши.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бўйича фуқаро иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлган вақти, меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлган вақти, туғруқгача ва туғруқдан кейин таътилда бўлган вақти ва бола парваришлаш таътилида бўлган вақтлари акс эттирилмайди.

Юқоридагилар кўриниб турибдики, ушбу даврлар аёлларга
54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи 20 йиллик иш стажи таркибига киритилмайди.

Агар аёл йигирма йиллик иш стажига эга бўлмаса унга 54 ёшдан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланмайди ва у пенсия тайинлашни сўраб 55 ёшда мурожаат этиши мумкин.

Мисол учун. Аёл киши 54 ёшга тўлиб умумий иш стажи 21 йилни ташкил этди ва фуқаро пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилди. Аёлнинг 21 йиллик иш стажи таркибига:

  • 4 йил олий ўқув юртида таҳсил олган даври;
  • 2 йил бола парваришлаш даврига тўғри келмоқда.

Аммо ушбу 6 йиллик давр 20 йиллик иш стажи талаб қилинган давр таркибига кирмайди ва фуқаронинг умумий иш стажи (21 йил – 6 йил
= 15 йил) имтиёзли пенсия тайинлаш учун асос бўлмайди.

Бироқ, аёл киши 55 ёшга етиб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилганда, фуқаро иш стажи таркибига (4 йил) олий ўқув юртида таҳсил олган даври ва (2 йил) бола парваришлаш даврлари киритилади ва унга жами 21 йил иш стажи билан пенсия тайинланади.




Тез-тез бериладиган саволлар