Пенсия жамғармаси раҳбарияти сайёр қабуллар ўтказди.

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари томонидан жорий йил 29 июнь санасида Тошкент шаҳар Чилонзор ва Учтепа туманлари фуқаролари билан пенсия таъминоти масалалари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди.

Учрашувда туманлар Ҳалқ Қабулхоналарининг мудирлари ва туманнинг бошқа мутасадди раҳбарлари,  маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда  фуқаролар иштирок этишди.

Қабулда жойларда учраётган муаммолар ва фуқароларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар бўйича Пенсия жамғармасининг маъсул ходимларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашув иштирокчиларига Пенсия таъминоти тизими ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳаси юзасидан тушунтиришлар берилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.




Тез-тез бериладиган саволлар