Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ва бўлинмаларида бўш иш ўринларига танлов эълон қилинади

  1. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўлим бошлиғи ўринбосарлигига: Номзодга қўйиладиган умумий малака ва шахсий талаблар:
  • Молия, иқтисод, пенсия иши ёки ижтимоий иш йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга имтиёзлар берилади);
  • Молия, банк, солиқ ёки ижтимоий соҳаларда камида 3 йил ишлаган бўлиши;
  • Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;
  • Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Exsel, UzASBO ва бошқа дастурларини билиши ва ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • Профессионал этика, касб ва умумаҳлоқий-маънавий сифатларга эга бўлиши, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.

 Пенсия жамғармаси ходимларининг ойлик маоши ва бошқа моддий ва маънавий рағбатлантирилиши тизими

  • Ходимларнинг ойлик маоши (жорий иш ҳақиси) ҳамда малака ва профессионализми учун ойлик маошига кўшимчалар;
  • Ходим иш фаолияти натижадорлиги, шахсий ташаббускорлиги ва тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасига қараб рағбатлантирувчи устамалар;
  • Қонун ҳужжатларида белгиланган байрам кунлари муносабати билан мукофот пуллари;
  • Ходимни ижтимоий қўллаб-қувватланиши;
  • Ходимни маънавий қўллаб-қувватланиши каби рағбатлантириш механизмлари жорий этилади.
  1. Пенсия жамғармаси :
  • Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар,
  •  Фарғона вилояти Қўқон шаҳар, Қўштепа ва Боғдод туманлари,
  •  Қорақалполғистон Республикаси Хўжейли тумани,
  • Андижон вилояти Шахрихон, Хўжаобод, Олтинкўл туманлари,
  •  Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳамда
  •  Тошкент шаҳар Яккасарой тумани бўлим бошлиқлигига:

     Номзодларга қўйиладиган умумий малака ва шахсий талаблар:

  • Молия, иқтисод, пенсия иши ёки ижтимоий иш йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга имтиёзлар берилади);
  • Молия, банк, солиқ ёки ижтимоий соҳаларда камида 3 йил ишлаган бўлиши;
  • Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш ;
  • Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Exsel, UzASBO ва бошқа дастурларини билиши ва ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
  • Профессионал этика, касб ва умумаҳлоқий-маънавий сифатларга эга бўлиши, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.

  Пенсия жамғармаси ходимларининг ойлик маоши ва бошқа моддий ва маънавий рағбатлантирилиши тизими:

  • Ходимларнинг ойлик маоши (жорий иш ҳақиси) ҳамда малака ва профессионализми учун ойлик маошига кўшимчалар;
  • Ходим иш фаолияти натижадорлиги, шахсий ташаббускорлиги ва тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасига қараб рағбатлантирувчи устамалар;
  • Қонун ҳужжатларида белгиланган байрам кунлари муносабати билан мукофот пуллари;
  • Ходимни ижтимоий қўллаб-қувватланиши;
  • Ходимни маънавий қўллаб-қувватланиши каби рағбатлантириш механизмлари жорий этилади.

Барча хужжатларни pension_uz@pfca.mf.uz электрон манзилига юборишингиз сўралади.

Боғланиш учун +998 (71) 239-47-63 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манбаа: www.pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар