Корхона ва ташкилотлар учун ҳисоботларни топшириш шакли ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги “Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 80-сон қарорига асосан фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш (кейинги ўринларда Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри деб аталади) фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри базасида ташкил этилади.

Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этиш бўйича топшириқ берилган.

Бунда Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрида ҳисобга олиниши лозим бўлган маълумотлар электрон шаклда иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги 2019-05, 2-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) билан тасдиқланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий Ҳисоб-китобига 5-иловаси бўйича расмийлаштирилади.

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ДСҚ томонидан Пенсия жамғармасига ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Шунга асосан фуқароларга келгусида давлат пенсияларини тайинлашда улардан архив идоралари ёки бошқа ташқилотлардан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни талаб қилиш шарти бекор қилинади.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани бепул олиш, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олиш бўйича давлат интерактив хизматидан фойдаланади ҳамда иш берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотларда хатоликлар аниқланган тақдирда иш берувчидан маълумотларни тўғрилаш ва қайта топширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Манбаа: www.pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар