Тлеуов Медет Абдимуратович

Таржимаи ҳол:

1973 йил Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган.

Миллати - қорақалпоқ.

Маълумоти олий, молия ва иқтисод йўналишлари бўйича Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тугатган.

М.Тлеуов Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари – Пенсия жамғармаси маблағларини бошқариш ва ҳисобларни юритиш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2019 йил 30 мартдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.




Тез-тез бериладиган саволлар