Пенсия тўловлари тўланиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижаси

Жорий йилнинг май ойида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган 90 ёшдан катта ёшдаги фуқароларга тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши устидан ўтказилган мониторингда қуйидаги салбий ҳолатлар аниқланди. Жумладан

- 9 нафар шахсга собиқ иттифоқ (СССР) паспорти билан пенсия тўловлари амалга ошириб келинган.

- 35 нафар шахснинг фуқаролик паспорти йўқ;

- 2 нафар фуқаронинг паспортини амал қилиш муддати ўтганлик ҳолатлари аниқланди.

Ҳозирги кунда мониторинг ишлари давом этмоқда.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар