Ҳашар - элга ярашар

Ҳар йили давлатимиз мустақиллигинни муносиб нишонлаш, ҳудудларни улуғ айём олдидан ободонлаштириш ишларини ташкил этиш анъанага айланган. Жорий йил ҳам Ҳукуматнинг фармойишига асосан 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди. Умумхалқ хайрия ҳашари юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида халқимизнинг дахлдорлик ҳисини кучайтириб, ўз улушини қўшишга ундайди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати мутахассислари ҳам умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пенсионати ҳудудини тозалашди.

Ҳудуд тартибга келтирилиб, дарахтлар оқланди.


Ҳашар - миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр оқибат, ҳамжиҳатликни кучайтириб, маҳаллалар ва турар жойларнинг  санитария ҳолатини яхшилайди. Жамғарма мутахассислари ҳам ҳудудни ободонлаштиришга ўз улушини қўшишга ҳаракат қилишди. Умумхалқ хайрия ҳашари давомида ҳудуд обод масканга айлантирилди. 

Жамғарманинг барча ҳудудий бўлинмаларида ҳашар тадбирлари давом этмоқда.

         Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар