САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТ, ЕЧИМ ВА САМАРА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан 2019 йил 16-17 август кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида навбатдаги сайёр қабуллар ўтказилди.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда юз нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, қатнашчилар ўзини-ўзи банд қилган фуқароларни иш стажи ҳисобини юритиш ва пенсия тайинлаш механизмига қизиқиш билдириб, мутахассисларга саволлар билан мурожаат қилишди. Уларга жавоб бериш давомида якка тартибда Пенсия жамғармасига ижтимоий тўловни амалга ошириш, хусусан, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, майдони 4 сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда боқиш билан банд бўлган шахслар томонидан амалга ошириладиган ихтиёрий тўловлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Қабулда пенсия миқдори юзасидан қўшимча ўрганиш талаб этадиган 10 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, бу бўйича ҳудуддаги мутахассисларга топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги «Ал-Фарғоний» истироҳат боғида ташкил этилган сайёр қабулда масъул мутахассис томонидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчини йўқотганлик пенсияларнинг тайинланиши, ижтимоий нафақалар берилиш тартиби ва бошқа соҳага оид янгиликлар ҳусусида тўхталиб ўтилди.

Сайёр қабулда 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган бўлса, 40 нафардан ортир фуқаро пенсия таъминотига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Шунингдек, иштирокчилар соҳага оид ўзларининг таклифларини билдиришди.

Наманган вилояти Норин тумани «Норин капа» Иқтисодиёт коллежи биносида ўтказилган сайёр қабулда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этиб, 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилинди, бошқа мурожаатлар назоратга олинди.

Қабулда ногирон фарзандни тарбилаётган оналарга нафақа тайинлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. 2019 йил 1 августдан пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг оширилиши тартиби тушунтириб берилди.

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати 




Тез-тез бериладиган саволлар