Пенсия жамғармасига келиб тушаётган мурожаатлар статистикаси

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга қаратилаётган эътибор аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли равишда таъминлашга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Пенсия жамғармаси томонидан мазкур мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилишини қатъий назоратга олиб борилмоқда.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимига 2019 йил январь-июль ойлари давомида сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар билан биргаликда жами 18 223 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан: 1 575 таси(9%) Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига, 8 228 таси(45%) ҳудудий бошқармаларга, 8 430 таси(46%) туман(шаҳар) бўлимларига келиб тушган.

Жами мурожаатларнинг 3 723 таси(20%) ёзма, 7 116 таси(39%) оғзаки ва 7 394 таси(41%) электрон шаклларда келиб тушган.

Худди шунингдек, жами мурожаатларнинг турлари бўйича 16 695 таси(92%) ариза, 1 343 таси(7%) шикоят ва 185 таси(1%) таклиф мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, жами мурожаатларнинг 655 таси ижобий ҳал қилинди, 3 067 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали қаноатлантирилди, 14 160 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилди, 252 таси тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотларга юборилди, кўриб чиқиш тугатилган ҳамда аноним деб топилган мурожаатлар 51 тани ташкил қилди, 38 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, 60 нафар ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган. Жумладан, 49 та “ҳайфсан”, 9 та “иш ҳақига жарима”, 2 та “меҳнат шартномаси бекор қилинган”.

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳрида 3 053 та(16,8 %), Тошкент вилоятида 2 659 та(14,6%), Самарқанд вилоятида 1 374 та(7,5 %)ни ташкил қилган.

Пенсия жамғармаси тизимига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллардан 7 116 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 559 таси бевосита Пенсия жамғармасининг “Ишонч” телефони орқали келиб тушган бўлса, 1 126 таси бевосита раҳбар ходимларнинг шахсий қабуллари ва 5 431 таси сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар ҳисобланади.

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман(шаҳар) бўлимлари раҳбарларининг сайёр учрашувлар ўтказиш бўйича тасдиқланган режа-графикларига асосан жорий йилнинг январь-июль ойларида жами 3 706 та сайёр учрашувлар ўтказилди ва бу учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-5765-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2016 йилдаги 46-сонли ҳамда 18.03.2019 йилдаги 229-сонли Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда пенсия қонунчилигидаги ўзгаришлар, давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлов жараёнидаги муаммоларнинг ечими тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар