Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг бўш иш ўринларига танлов эълон қилинади

Номзодларга қўйиладиган умумий малака ва шахсий талаблар:

Молия, иқтисод, пенсия иши ёки ижтимоий иш йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодларга имтиёзлар берилади);

Молия, банк, солиқ ёки ижтимоий соҳаларда (лавозим йўриқномасига кўра) 1 йилдан 3 йилгача ишлаган бўлиши;

Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши ;

Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Excel, UzASBO ва бошқа дастурларини билиши ва ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;

Профессионал этика, касб ва умумаҳлоқий-маънавий сифатларга эга бўлиши, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.

Пенсия жамғармаси ходимларининг ойлик маоши ва бошқа моддий ва маънавий рағбатлантирилиши тизими:

Ходимларнинг ойлик маоши (жорий иш ҳақиси) ҳамда малака ва профессионализми учун ойлик маошига кўшимчалар;

Ходим иш фаолияти натижадорлиги, шахсий ташаббускорлиги ва тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга ва ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасига қараб рағбатлантирувчи устамалар;

Қонун ҳужжатларида белгиланган байрам кунлари муносабати билан мукофот пуллари;

Ходимни ижтимоий қўллаб-қувватланиши;

Ходимни маънавий қўллаб-қувватланиши каби рағбатлантириш механизмлари жорий этилади.

Барча ҳужжатларни pension_uz@pfca.mf.uz электрон манзилига юборишингиз сўралади.

Боғланиш учун +998 (71) 239-47-63 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар