Пенсия жамғармаси томонидан юридик шахслар учун пенсия ва нафақалар тўловига маблағ олишга талабномаларни қабул қилиш муддатлари узайтирилди

Ўзбекистон Республиккаси Адлия вазирлигидан 2016 йил 3 ноябрда 2836-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ташкилотлар пенсия ва нафақа тўловлари учун талабномаларни хисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Пенсия жамғармасига тақдим этиши лозимлиги белгиланган.

Жорий йил сентябр ойининг 1,2,3 ва 8 кунлари дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини тўлиқлилигини та`минлаш мақсадида талабномаларни Пенсия жамғармасига тақдим этиш муддати 11 сентябр санасига қадар узайтирилди.

Ўз навбатида, пенсия ва нафақа тўловларига Пенсия жамғармасидан маблағ олишга талабномаларни электрон шаклда тақдим этиш бўйича интерактив хизмат жорий этилганлигини эслатиб ўтамиз.




Тез-тез бериладиган саволлар