Санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация тўловлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2017 йил 17 августда 2913-сон билан рўйхатга олинган “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларига жорий йилнинг январь-август ойларида 288 нафар 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва ногиронларига сиҳатгоҳларга йўлланма ўрнига компенсация пуллари молиялаштирилиб берилди.

Бугунги кунда компенсация миқдори 1 млн. 200 минг сўмни ташкил қилади.

 

Манбаа: pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар