Пенсия жамғармасида кўрик танлов ўтказилади

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тизимдаги мутахассислар ўртасида “Энг креатив ва билимдон ходим” кўрик-танлови ўтказилишини эълон қилади.

Танловни ўтказишдан мақсад:

  • Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари мутахассисларини пенсия таъминоти қонунчилиги соҳасидаги билим савиясини ошириш;
  • “Пенсия” дастурий таъминотини чуқур ўзлаштирилишини рағбатлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ҳамда такомиллаштириш;
  • замон талабларига мос малакали мутахассисларни тайёрлаш, жорий этилаётган информацион дастурларда билим кўникмаларини шакллантириш ва касбий маҳоратини ошириш;
  • ходимларинг ишга бўлган масъулият ҳамда янгиликка интилувчанлик каби фазилатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш.

 Кўрик-танлов ғолиблари қуйидаги тўрт босқич асосида сараланади:

1-босқич - билим даражаси кўрсаткичларини баҳолаш.

Номзодларга 5 тадан назарий ва мантиқий саволлар берилиб, уларга жавоб берилишига кўра ҳар бир тўғри жавоб 1 балдан 3 баллгача баҳоланади.

2-босқич - амалий кўникма даражасини баҳолаш.

 Номзодларга “Пенсия” дастурий мажмуасида амалга ошириш учун вазифа берилади ҳамда вазифани бажарилишига кўра 5 баллгача баҳоланади.

3- босқич - креатив таклифларни баҳолаш.

Номзод Пенсия жамғармаси даромадларини ошириш, харажатларни оптималлаштириш, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш, Пенсия жамғармаси фаолияти, жумладан “Пенсия” дастурини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини тақдим этади (камида 1 та ). Таклиф самарадорлиги ва долзарблигига кўра 5 баллгача баҳоланади

Изоҳ: Таклиф келгусидаги кутиладиган ижобий натижалари, чет эл тажрибалари ҳамда аниқ ҳисоб китоблар билан асослантирилган ҳолда тақдимот (презентация) ёки тарқатма маълумот шаклида тақдим этилиши лозим.

4-босқич - эркин мавзу.

Номзодлар ўзларининг спорт, санъат, мусиқа, адабиёт ёки бошқа йўналишлардаги қобилиятларини намойиш этадилар. Номзоднинг намойиш этган маҳоратига кўра 2 баллгача баҳоланади.

Кўрик-танлов якуни натижаларига мувофиқ энг юқори балл тўплаган уч нафар номзодлар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

*)Заруриятга кўра мазкур графикнинг муддатларига ўзгартириш киритиш мумкин.




Тез-тез бериладиган саволлар