Пенсия ва нафақа тайинлаш учун талаб этиладиган хужжатлар соддалаштирилди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги ПҚ-4193-сон қарорининг 6-бандига асосан 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиш тақиқланган. Ушбу ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ "Халқ банки", Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўраб олишлари белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва "электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сон қароридан келиб чиққан ҳолда Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастури "Электрон ҳукумат" тизими билан боғланди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга пенсия (нафақа) тайинланишда СТИР талаб этиш бекор қилинди.




Тез-тез бериладиган саволлар