Ўзини ўзи банд қилган фуқаро пенсияга чиқаоладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар пулли асосида берилади, ушбу тўловларни ундиришдан тушган тушумларнинг бир қисми ўзини ўзи банд қилганларнинг пенсия суғуртасини таъминлашга мақсадли йўналтирилади ва вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб, улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланади.

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг 60 фоизи Пенсия жамғармасига - ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳисобига, 20 фоизи Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва 20 фоизи туманлар (шаҳарлар) бюджетларига йўналтирилади.

Меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган ўзини ўзи банд қилиш тартибидаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш даври «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажига ва меҳнат гувоҳномаси берилган сана пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига ёзиладиган даврнинг биринчи куни, меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган амал қилиш муддати тугайдиган сана ушбу даврнинг охирги куни ҳисобланади.

Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш даври бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнат стажига қушилади. Шунингдек, қарорга асосан “Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида” низом ишлаб чиқилган. Мазкур низомга мувофиқ меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра жисмоний шахснинг мурожаати асосида 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилганлиги
учун қуйидаги тўлов миқдорлари ундирилади

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси қуйидаги муддатга берилади (ойлар)

Тўлов миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори баравари)

1

0,5

3

1,4

6

2,6

9

3,7

12

4,5




Тез-тез бериладиган саволлар