“Ижтимоий тармоқларда” чиққан фуқаронинг пенсияси қайта ҳисобланди

Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳ.Байқаро кўчаси, 78-уй, 5-хонадонда истиқомат қилиб келаётган фуқаро Малигин Николай Николаевичнинг пенсия миқдори камлиги бўйича интернет тармоқларида бонг урган блогерни мурожаати ортидан мутахассислар томонидан тезкор ўрганишлар ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро Н.Н.Малигин 1957 йил 3 мартда туғилган бўлиб, Пенсия жамғармаси Бектемир туман бўлимига 2017 йил 17 мартда тақдим қилган аризаси ҳамда барча пенсия ҳужжатларига асосан 13 йил 2 ойлик умумий иш стажи билан ўша йилнинг 3 мартидан яъни, 60 ёшга тўлган кунидан эътиборан 154 281,73 сўм миқдорида ёшга доир пенсия тайинланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб, ун ва қолипли нон нархининг ошган қисмини қоплаб бериш мақсадида жорий қилинган нон харид қилиш бўйича ҳар ойига энг кам иш ҳақининг 10% миқдорида компенсация пули тўлаб келинган.

Шунингдек, фуқаро Н.Н.Малигинга тайинланган пенсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармонларига асосан қайта ҳисобланиб, оширилган миқдорларда тўлаб келинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 августдан фуқаро Н.Н.Малигиннинг пенсия миқдори 236 974,83 сўмни ташкил қилган. Бундан ташқари, нон харид қилиш бўйича компенсация пули миқдори 2019 йилнинг 1 октябридан 50 000 сўмга оширилган ва ойма-ой тўлаб келинган.

Мутахассислар томонидан ўтказилган мазкур ўрганиш даврида фуқаро Н.Н.Малигиннинг илгари пенсия тайинлаш вақтида Пенсия жамғармасига тақдим қилмаган ва бу ҳақда маълум қилинмаган. Фуқаронинг ўзида иккинчи меҳнат дафтарчаси борлиги аниқланиб, мазкур меҳнат дафтарчасида 1984-1989 йиллар давомида ишлаганлиги ҳақидаги ёзувлар (буйруқлар) мавжудлиги шунингдек, унинг қўлида 2005-2008 йиллардаги ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотнома борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, фуқаро томонидан пенсия тайинлангандан кейин умуман Пенсия жамғармасига бирон маротаба мурожаат қилмаган ва мазкур ҳужжатлари борлиги ёки уни тақдим қилиши мумкинлиги ҳақидаги маслаҳатлар сўралмаган.

Шу куннинг ўзида яъни, жорий йилнинг 6 декабрь куни Пенсия жамғармаси мутахассислари фуқаронинг уйига бориб, мутахассислар саъйи-ҳаракатлари билан фуқаро Н.Н.Малигиндан ёзма ариза билан унинг иккинчи меҳнат дафтарчаси ва 2005-2008 йиллардаги ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотнома қабул қилиб олиниб, амадаги Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 49-моддаси талабига бўйича, Қонуннинг 51-моддасига асосан кейинги ойнинг 1-санасидан яъни, 2020 йилнинг 1 январидан 18 йил 2 ой 7 кунлик иш стажи билан пенсия миқдори 442 018,87 сўмга қайта ҳисоблаб берилди.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар