ХАБАРНОМА

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда “пенсия ёши оширилганлиги” тўғрисида маълумотлар тарқатилиб, бу ўз навбатида аҳоли, шунингдек кенг жамоатчилик ўртасида ноўрин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 21 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда Молия вазирлигига 2020 йил 1 апрелга қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Ҳозирги кунда Пенсия жамғармаси нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хусусан Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури ва Россия Федерацияси Молия вазирлигининг илмий тадқиқотлар институти экспертларини жалб қилган ҳолда хорижий мамлакатларда пенсия таъминотини, шу жумладан 3 босқичли таъминоти пенсия тизимини ташкил қилиш тажрибаларини ўрганмоқда.

Ишлаб чиқилаётган Концепция лойиҳасида аҳолини ижтимоий ҳимоя мустаҳкамлашга хизмат қилиб, асосий эътибор пенсия миқдорини оширишга, иқтисодий фаол аҳолини ижтимоий суғурта тизими орқали қамровини кенгайтиришга қаратилади. Бундан ташқари, инновацион технологияларни жорий этиб, фақат паспорт асосида пенсия тайинлаш, электрон мурожаатлар асосида марказлашган ҳолда тайинлаш ва тўлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу Концепция лойиҳасида пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган.

Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ниҳоясига етгач, мазкур лойиҳа ўрнатилган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилади.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар