Пенсия миқдорини аниқлашнинг ишончли ва қулай усули

Пенсия ва нафақалар миқдори ҳар бир пенсия ва нафақа олувчиларни қизиқтириши табиий... Буни аниқлашнинг ортиқча овогарачиликсиз усули - “Sms- Pensiya” хизматига уланишдир. Пенсия жамғармаси томонидан ташкил этилган мазкур интерактив хизмат орқали пенсия ва нафақанинг миқдори ҳақида тўлиқ ҳамда масофавий маълумот олиш мумкин.

Бугунги  кунда мамлакатимизда 3,6 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар бўлиб, уларнинг 67 % и, яъни 2 421 030 нафари мазкур хизматдан фойдаланиб келмоқда. Мазкур кўрсаткични ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, жами пенсия ва нафақа олувчиларига нисбатан Хоразм вилоятида 87%, Қашқадарё вилоятида 85%, Андижон вилоятида 82%, Қорақалпоғистон Республикасида 75%, Самарқанд вилоятида 73%, Фарғона вилоятида 71%, Наманган вилоятида 65%, Сирдарё вилоятида 64%, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида 63%, Тошкент вилоятида 57%, Жиззах вилоятида 53%, Навоий вилояти ва Тошкент шаҳарда 42%ни ташкил қилади.

 

«SMS-Pensiya» интерактив хизмати орқали қандай маълумотларга эга бўлиш мумкин ?

 

«SMS-Pensiya» интерактив хизмати орқали пенсия (нафақа) олувчилар:

  • пенсия (нафақа)нинг тури;
  • пенсия (нафақа)нинг миқдори;
  • ҳар бир ой учун пенсия (нафақа)нинг етказиб берилиши ёки қайтарилиши сабаблари;
  • пенсия (нафақа)нинг тўхтатилиш сабаблари;
  • пенсия (нафақа)га қўйилган чегирмалар;
  • пенсия (нафақа)нинг қайта ҳисоб қилиниши сабаблари;
  • боқувчисини йўқотганлиги бўйича пенсия (нафақа)нинг муддати тугаётганлиги тўғрисида хабар;
  • Пенсия жамғармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилиши тўғрисидаги маълумотларини олишлари мумкин.

«SMS-Pensiya» интерактив хизмати  уланиш қандай амалга оширилади?

Пенсия ва нафақа олувчи ўзининг мобил телефонидан, пенсия гувоҳномасидаги шахсий ҳисоб рақамини SMS-сўрови кўринишида 10711 қисқа рақамига, маълумот тилини танлаган ҳолда юбориши лозим.

*Шахсий ҳисоб рақам*1*UZ#
ёки *шахсий ҳисоб рақам*1#

SMS-хабарларни ўзбек тилида олиш учун

*Шахсий ҳисоб рақам*1*RU#

SMS-хабарларни рус тилида олиш учун

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар