Пенсия жамғармаси хориж тажрибаларини ўрганмоқда

Ҳозирги кунда Пенсия жамғармаси нуфузли халқаро молия ташкилотлари, хусусан Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури ва Россия Федерацияси Молия вазирлигининг илмий тадқиқотлар институти экспертларини жалб қилган ҳолда хорижий мамлакатларда пенсия таъминотини, шу жумладан 3 босқичли таъминоти пенсия тизимини ташкил қилиш тажрибаларини ўрганмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3-6 февраль кунлари Пенсия жамғармаси делегацияси Қирғизистон Республикасига тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрди. Жамғарма делегацияси Қирғизистон Республикаси Ижтимоий фонди билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Айтиш лозимки, ҳозирги кунда Қирғизистон Республикасида 3 босқичли пенсия тизими амал қилмоқда.

Ташриф давомида Қирғизистон Республикасида пенсия таъминотини шаклланиши ва такомиллаштирилиши, жамғариб бориладиган пенсия тизимининг жорий қилиш тажрибалари ўрганилди.

Қирғизистон Республикаси Ижтимоий фонди масъул ходимлари томонидан пенсия таъминоти бўйича тўлиқ маълумотлар берилди. Ушбу қисқа муддатли ташриф давомида Пенсия жамғармаси делегацияси қирғизистонлик ҳамкасблари билан яқиндан тажриба алмашиш имконига эга бўлдилар.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар