2020 йил февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги №ПҚ-2753-сон Қарори ижроси юзасидан, 3,4 млн. нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан жорий йилнинг февраль ойи учун талаб қилинган маблағлар 2020 йил 11 февраль санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди.

Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан 12 февралгача молиялаштириб берилди.

 

Манбаа: www.pfru.uz




Тез-тез бериладиган саволлар