Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти ёшлар билан учрашув ўтказди

Бугунги кунда Республикамизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, интеллектуал ривожланган, баркамол авлодни вояга етказиш, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан ўтказган учрашуви ҳам бу жараёнларга ўзига хос туртки вазифасини бажарди.

Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 4 февраль куни тизимда фаолият олиб бораётган ёш ходимлар билан учрашув ташкил этилди.

Ушбу тадбирда ходимлар Пенсия жамғармаси тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳадаги муҳим янгиликлар хусусида маълумотга эга бўлиш билан бирга ўзларининг таклифларини билдиришди.

Учрашувда сўзга чиққан ёш ходимлар бугунги кунда юртбошимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб, билдирилаётган ишончни оқлаш ва Ватанга хизмат қиладиган етук мутахассис бўлиб етишишлари учун бор куч-ғайратларини сафарбар қилишлари айтилди.

Мазкур йўналишдаги учрашувлар бошқа ҳудудий бошқармалар томонидан ҳам ўтказилмоқда.

 

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати




Тез-тез бериладиган саволлар