Халқаро шартномалар

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конститутсиявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартиби “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида: “Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади” – деб белгиланган.

Пенсия таъминоти соҳасига доир Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган қуйидаги халқаро шартномаларнинг амалга ошишида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси иштирок этади:

1.Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иштирок этувчи давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида битим (1992 йил 13 март, Москва ш.);

2.Пенсия таъминоти соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасидаги битим (1995 йил 30 март, Кишенев ш.);

3.Пенсия таъминоти соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Азербайжон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги битим (1996 йил 27 май, Баку ш.);

4.Пенсия таъминоти соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати ўртасидаги битим (1996 йил 28 май, Тбилиси ш.).

Тез-тез бериладиган саволлар