Пенсионерларнинг мажбуриятлари

Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.

Пенсионер (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионердан ташқари) ишга кирган тақдирда, бу ҳақда ўзининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиши шарт.

Пенсионер томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида унга пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши туфайли давлатга этказилган зарарни тўлаш мажбурияти пенсионерга юкланади.

Тижорат банкининг филиали орқали пенсия оладиган пенсионер ҳар 6 ойда пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан ўзининг пенсия суммасини олиш ҳуқуқини тасдиқлаши зарур.

Ишончнома орқали пенсиялар тўланган ҳолатларда, ишончнома берган пенсионер пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак.

Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик пенсиясини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига ўтказиш фуқаронинг ҳар бир йилнинг 31 декабрида тирик эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этилиши шарти билан амалга оширилади.

Тақдимномага ёки аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими талабига асосан пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.

Пенсия жамғармаси бўлими талабига асосан уларнинг берилиши асослилигини текшириш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этиш.

Тез-тез бериладиган саволлар