Боқувчисини йўқотганлик нафақаси

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш аризачининг яшаш манзили бўйича жойлашган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари  томонидан амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак:

  • паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва боқувчисини йўқотган тақдирда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (паспорт ва/ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) нусхалари;
  • “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида айтиб ўтилган шахслар оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритиладилар.

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси вафот этганнинг оила аъзоларига вафот этган фуқаро олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган нафақага фоиз нисбатида қуйидаги миқдорларда белгиланади:

а) оиланинг уч ва ундан ортиқ меҳнатга лаёқатсиз аъзосига - нафақанинг 100 фоизи;

б) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз икки аъзосига - нафақанинг 75 фоизи;

в) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз бир аъзосига - нафақанинг 50 фоизи.

Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс вафот этган тақдирда вафот этганнинг оила аъзоларига нафақа ёшга доир нафақа миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Тез-тез бериладиган саволлар