Ногиронлик нафақаси

Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган И ва ИИ гуруҳ ногиронларига фақат меҳнат қобилияти доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганда тайинланади ва тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сон Фармонига асосан 2012 йил 1 декабрдан нафақа 95 520 сўм миқдорида тўланади.

Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари  томонидан амалга оширилади.

Аризага паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилиниши керак.

Пенсия жамғармаси бўлими аризага тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

Меҳнат фаолиятига лаёқати чекланганлиги даражасини аниқлаш учун тиббий текшириш (меҳнатга лаёқати доимий ёки узоқ муддат йўқотилганда) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЕК) томонидан амалга оширилади.

Фуқаро меҳнат фаолиятига лаёқатли эмас ёки унга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мумкин эмаслиги (ёки зид эканлиги) белгиланган тақдирда ТМЕК меҳнат қобилиятининг доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганлиги тўғрисида тегишли хулоса чиқаради.

 Ҳақ тўланадиган ишни бажариш ёки даромаднинг бошқа манбаига эга (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) И ва ИИ гуруҳ ногиронларига ногиронлик нафақаси тўланмайди.

Тез-тез бериладиган саволлар