Ёшга доир нафақа

Ёшга доир нафақа:

  • иш стажига эга бўлмаган;
  • “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган 5 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун этарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.

Иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга этган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сон Фармонига асосан 2012 йил 1 декабрдан нафақа 95 520 сўм миқдорида тўланади .

Ёшга доир нафақа:

  • еркакларга - 65 ёшга этганларида;
  • аёлларга - 60 ёшга этганларида тайинланади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари  томонидан амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак:

  • паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • иш стажига эга бўлмаган шахсга – ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан берилган маълумотнома, унда ариза берувчининг барча оила аъзоларининг, шу жумладан, алоҳида яшайдиган вояга этган меҳнатга лаёқатли аъзолари (ёки уларнинг йўқлиги), уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, ариза берувчи оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак;
  • “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган 5 йилдан кам иш стажига эга бўлганда - меҳнат дафтарчаси;
  • Пенсия жамғармаси бўлими аризага: Иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризада меҳнатга лаёқатли фарзандларининг, қариндошларининг ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлаши шарт бўлган бошқа шахсларнинг борлиги ва ариза берувчининг жами даромади тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши зарур.

Ҳақ тўланадиган ишни бажариш ёки даромаднинг бошқа манбаига эга (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) шахсларга ёшга доир нафақа тўланмайди.

Тез-тез бериладиган саволлар