Пенсионерларнинг ҳуқуқлари

Пенсионер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Пенсияни нақд пулда ва нақд пулсиз кўринишда олиш (тижорат банклари талаб қилиб олингунга қадар депозитлар ёки банк пластик карточкалари орқали олиши мумкин);
  • Пенсия тайинлаш қарори устидан шикоят ёки даъво аризаси киритиш;
  • пенсияни қайта ҳисоблаш учун унга ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат этиш;
  • ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммасини ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган вақт учун олиш;
  • қариялар ва ногиронларнинг интернат уйларидаги (пансионатларида) таъминот учун сарф-харажат ўртасидаги фарқни олиш, бироқ тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи, уруш ногиронларига эса - камида 20 фоизда;
  • пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар олиш, шунингдек пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни олишда Пенсия жамғармаси бўлимлари кўмагига таяниш.

ТМЕКда қайта кўрик муддати ўтказиб юборилганда:

  • Узрсиз сабабларга кўра – пенсияни тўхтатиб қўйилган кундан, лекин кўпи билан ўтган бир ойдан бошлаб;
  • Узрли сабабга кўра – агар ТМЕК уни ана шу даврда ногирон бўлган деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан ўтган уч йил учун тўланади. Бунда ногирон қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади;
  • Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсияни (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб 6 ой аввал учун Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида олиш;
  • Агар пенсионер олти ой аввал пенсия тўлангандан кейин доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетмаган тақдирда, унга пенсия тўланган олти ойлик давр тамом бўлгандан кейин пенсияни навбатдаги тўлаш учун мурожаат қилган тақдирда олти ой аввал яна пенсия тўланиши мумкин;
  • меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилган ойнинг охиригача, бироқ ногиронлик белгиланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга пенсияни олиш;
  • Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган пенсия суммасини ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, муддат билан чекланмаган ҳолда олиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш манзили ўзгарганда олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб пенсияни олиш, бироқ ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган вақт учун олиш;
  • Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик пенсиясини доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетган тақдирда (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномаларга эга бўлган давлатлар бундан мустасно) чет элда бўлган вақт учун олиш.

Тез-тез бериладиган саволлар