БТПЖ фаолияти соҳасига доир Ҳукумат дастурлари

Пенсия таъминоти тизимининг ташкилий тузилмасини такомиллаштиришга, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида молиялаштириш ва тўлиқ миқдорда тўловларни амалга оширишга, республика фуқароларининг пенсия таъминотига йўналтирилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришга ҳамда пенсия таъминоти тизимининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва бошқарувни такомиллаштиришга қаратилган асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида келтирилган қарорларини тўлақонли амалга ошириш мақсадида 2012 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012–2016 йилларга мўлжалланган давлат пенсия тизимини барқарор ривожлантириш, қулай ижтимоий муҳитни шакллантириш орқали фуқароларни давлат томонидан кафолатланган пенсиялар билан таъминлаш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар комплекс режасида қуйидагилар кўзда тутилган:

давлат пенсия таъминоти тизимидаги қонунчилик базасини ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш;

пенсия тизимини такомиллаштириш ва давлат органлари ҳамда уларнинг жойлардаги бошқармалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш бўйича чоралар;

Пенсия жамғармаси даромадларини мустаҳкамлаш бўйича чоралар;

пенсия ва ижтимоий нафақа тўловларини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чоралар;

Пенсия жамғармаси таркибий бўлинмаларининг моддий-техник базасининг сифатини ва жиҳозланганлилик даражасини яхшилаш бўйича чоралар;

давлат пенсия тизимидаги кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Тез-тез бериладиган саволлар