Пенсиянгиз миқдорини билишни хохлайсизми? Бу жуда осон!
8962
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Жамғармасининг молиявий кўмаги, шунингдек “Моби Тел Информ” МЧЖнинг ташкилий-техник ёрдами асосида Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақаларни олувчи шахсларга СМС-Пенсия интерактив хизмати тақдим этилганлигини маълум қиламиз.
Ахборотни олиш учун индивидуал равишда СМС–сўрови талаб қиладиган СМС-хабарлар қуйидагилардан иборат:
1.Пенсия ёки нафақа миқдорини аниқлаш учун:
Жорий даврга - *7000007*61# ни СМС тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг
Олдинги давр учун - *7000007*61*052018# ни СМС тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.
Бунда,
7000007 - пенсия ва нафақа олувчининг пенсия гувоҳномасидаги шахсий хисоб рақами;
61 - СМС тизимидаги код;
052018 – талаб қилинган (ўтган) давр учун СМС–маълумот. Ушбу давр СМС- сўров юборилган санадан 3 ой мобайнида бўлиши зарур.
2.Пенсия ёки нафақа тайинланган санани аниқлаш учун - *7000007*63# ни СМС тарзида қисқа 10711 рақамига юборинг.
Ушбу тадбирлардан мақсад, пенсионерларга қўшимча қўлаликлар яратиш ва уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган