-+
 
     
(GMT+5)
    Кунлик даромад (24-04-2025) - 40.0 млрд. сўм                  Ой бошидан даромад - 5,117.2 млрд. сўм                  Ой бошидан харажат - 6,017.4 млрд. сўм
1
0
0
%
апрель ойи учун
молиялаштирилди
Ишонч телефони1271

Миттилик (пакана) касаллигига чалинганларга неча ёшдан пенсия тайинланади

321

Миттилик (пакана) касаллигига чалинганларга неча ёшдан пенсия тайинланади?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида, гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар, эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган.

Қонуннинг 7-моддасида, умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда иш стажи камида 25 йил ва аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлиши назарда тутилган.

Демак, Қонуннинг 13-моддасига асосан гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган пакана эркаклар 45 ёшга тўлганда иш стажи камида 20 йил ва аёллар 40 ёшга тўлганда иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Маълумот учун:

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида миттилик касалига чалинган 44 нафар  фуқароларга (шундан: 26 нафари аёллар) умумий белгиланган пенсия ёшидан 15 йил олдин имтиёзли пенсия тайинланиб тўланмоқда.

Манба: Пенсия жамғармаси