1
Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга хизматларига қараб пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.
- ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
- театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи.
Ёшга доир пенсияда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда пенсиянинг таянч миқдори аниқланади, пенсяининг таянч миқдори пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.