-+
 
     
(GMT+5)
1
0
0
%
февраль ойи учун
молиялаштирилди
Ишонч телефони1271

8

Тадбиркор давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат ижтимоий суғурталанадиган шахсга айланади.

Тадбиркорнинг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.

Тадбиркор ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиши ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда белгилайди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган ижтимой солиқларнинг энг кам миқдори ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базовий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)дан кам бўлмаган миқдорни, ёшига оид пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган тадбиркорлар учун эса базовий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.

Тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган пайтида ижтимоий солиқлар тўланмайди, ва бу давр стажга қўшилмайди.

Ижтимой солиқлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

Тадбиркорлар солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ ижтимой солиқларни ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.

Тадбиркорнинг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимой солиқлар тўлаган даврлар киритилади.

Пенсиялар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар тўланган ижтимоий солқилар суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган базовий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда), стажга календар йил қўшилади.

Тадбиркорнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимой солиқлар тўланишидан қатъи назар пенсиялар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.

Тўлиқ календар йил мобайнида тадбиркорнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштириш ва қайта ишлаш бўлган ҳолларда, агар мазкур йилда ижтимой солиқлар камида 9 ой мобайнида тўланган бўлса стажга календар йил қўшилади.

Тадбиркор сифатидаги иш фаолияти ва унинг давомийлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.

Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун тадбиркорнинг даромади тўланган ойлик ижтимой солиқ суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун ижтимой солиқни ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Пенсиялар тадбиркор яшаш жойи бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган жойда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.

Саралаш: