3
- Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти — тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбати сифатида аниқланадиган миқдор.
- Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти (ИКЗ)дан пенсионернинг (ёки пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг) пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланилади.
- Шахснинг ИКЗ, ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади, бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги пенсияни ҳисблашнинг базавий миқдорига бўлинади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
ИКЗi = ФЗi / БВИПi, бунда:
ИКЗi — i ой учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти;
ФЗi — i ой учун иш ҳақи, сўм;
БВИПi — i ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм;
- Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, яъни пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс олтмиш ойдан кам ишлаган тақдирда якка тартибдаги иш ҳақи коэффициентлари унинг тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини айнан шу ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига бўлиш йўли билан мавжуд иш стажидан ҳар бир ой учун аниқланади.
- ИКЗ вергулдан кейинги тўрт белгили миқдордан иборат бўлади.
- ИКЗни ҳисоблашда вергулдан кейин тўрт белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги бешинчи белги «5» га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда тўртинчи белги бир бирликка кўпайтирилади.
Мисол. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти 5,62316 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач — 5,6232 ҳосил бўлади.
- Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ПФЗi= ИКЗi х БВИП, бунда:
ПФЗi — иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи;
БВИП — олдинги 12 ойдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори, сўм.
- Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
СЗИП = Σ ПФЗi / 60, бунда:
Σ — сумма белгиси шуни кўрсатадики, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини белгилашда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақи миқдори, шахснинг ишдаги мавжуд танаффусларидан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнидаги исталган кетма-кет беш йилнинг тегишли ойлари учун жамланиши керак.
- Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи бир тийингача яхлит қилиб ҳисобланади, ярим тийиндан кам сумма эса ташлаб юборилади.
- Пенсия ушбу Низом жорий этилгунгача тайинланган фуқароларга пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда иш ҳақини қайта ҳисоблаб чиқиш механизми қўлланмайди.
- Пенсия миқдори иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қуйидаги ҳолатларда мурожаат қилинган санада қайта ҳисоблаб чиқилади:
пенсионер томонидан пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган (иш стажи ёки иш ҳақи тўғрисидаги ва бошқа) қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда;
пенсиянинг бир тури пенсиянинг бошқа турига ўтказилганда;
бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ҳисобга қабул қилиб олинганда, у пенсияни бошқа давлатда олганлиги ҳолатидан қатъи назар;
битта боқувчининг вафоти муносабати билан боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган шахсга иккинчи боқувчисининг вафоти муносабати билан чин етим сифатида боқувчисини йўқотганлик пенсияси расмийлаштирилганда.
- 2011 йил 1 октябргача ва ундан кейин тайинланган пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи қуйидаги ҳолларда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилмайди:
I ва II гуруҳлар ногиронларининг ногиронлик гуруҳи ўзгарганда ёки уларга пенсиялар тўлаш муддати узайтирилганда;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олаётган оила аъзолари сони ўзгарганда;
фахрий унвонлар учун пенсияга устама ҳақ ва қўшимча тўловлар белгиланганда;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчига улуш ажратилганда;
илгари тўхтатиб қўйилган пенсияларни тўлаш тикланганда;
пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кетганда.
Бунда охирги марта 2011 йил 1 октябргача қайта ҳисоблаб чиқилган пенсиялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига биноан оширишларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади.
- Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномаларига мувофиқ пенсия олишга ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда пенсиялар тайинлаш учун яшайдиган мамлакатида олинган иш ҳақи қабул қилинади.
Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаш мақсадида хорижий фуқаронинг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаётган мамлакатида тегишли ой учун ҳисоблаб чиқилган ҳар ойлик иш ҳақи кўрсатиб ўтилган иш ҳақи, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисоблаб чиқилган ойнинг 15-санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган хорижий валютанинг сўмга нисбатан курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига ўтказилади.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорлари оширилган тақдирда, илгари тайинланган барча пенсиялар миқдорлари ушбу фармонлар ва қарорларда назарда тутилган шартларга мувофиқ оширилади (қайта ҳисоб-китоб қилинади).
- 16. Ўзбекистон Республикасида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг белгиланган миқдорлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
- Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқишга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган амалдаги иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги
коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси |
Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг |
Сўмларда: |
|
01.01.1973 йилдан |
70,00 |
01.01.1992 йилдан |
350,00 |
01.03.1992 йилдан |
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
01.04.1992 йилдан |
550,00 |
01.07.1992 йилдан |
1000,00 |
01.09.1992 йилдан |
1250,00 |
01.10.1992 йилдан |
2000,00 |
01.01.1993 йилдан |
2500,00 |
01.04.1993 йилдан |
3000,00 |
01.06.1993 йилдан |
7500,00 |
01.07.1993 йилдан |
11250,00 |
01.09.1993 йилдан |
13500,00 |
01.11.1993 йилдан |
16200,00 |
Сўм-купонларда: |
|
01.12.1993 йилдан |
24300,00 |
01.01.1994 йилдан |
30000,00 |
01.03.1994 йилдан |
45000,00 |
01.06.1994 йилдан |
70000,00 |
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм): |
|
01.07.1994 йилдан |
70,00 |
01.08.1994 йилдан |
100,00 |
01.03.1995 йилдан |
150,00 |
01.09.1995 йилдан |
250,00 |
01.04.1996 йилдан |
400,00 |
01.09.1996 йилдан |
550,00 |
01.12.1996 йилдан |
600,00 |
01.07.1997 йилдан |
750,00 |
01.07.1998 йилдан |
1100,00 |
01.01.1999 йилдан |
1320,00 |
01.08.1999 йилдан |
1750,00 |
01.08.2000 йилдан |
2450,00 |
01.08.2001 йилдан |
3430,00 |
01.04.2002 йилдан |
3945,00 |
01.08.2002 йилдан |
4535,00 |
01.05.2003 йилдан |
5440,00 |
01.08.2004 йилдан |
6530,00 |
01.05.2005 йилдан |
7835,00 |
01.10.2005 йилдан |
9400,00 |
01.07.2006 йилдан |
10800,00 |
01.11.2006 йилдан |
12420,00 |
01.08.2007 йилдан |
15525,00 |
01.11.2007 йилдан |
(15525,00 + 18630,00) / 2 = 17077,50 |
01.12.2007 йилдан |
18630,00 |
01.04.2008 йилдан |
20865,00 |
01.09.2008 йилдан |
25040,00 |
01.11.2008 йилдан |
(25040,00 + 28040,00) / 2 = 26540,00 |
01.12.2008 йилдан |
28040,00 |
01.08.2009 йилдан |
33645,00 |
01.12.2009 йилдан |
37680,00 |
01.08.2010 йилдан |
45215,00 |
01.12.2010 йилдан |
49735,00 |
01.08.2011 йилдан |
57200,00 |
01.12.2011 йилдан |
62920,00 |
01.08.2012 йилдан |
72355,00 |
01.12.2012 йилдан |
79590,00 |
01.08.2013 йилдан |
(79590,00 + 91530,00) / 2 = 85560,00 |
01.09.2013 йилдан |
91530,00 |
01.12.2013 йилдан |
(91530,00 + 96105,00) / 2 = 93817,50 |
01.01.2014 йилдан |
96105,00 |
01.09.2014 йилдан |
107635,00 |
01.12.2014 йилдан |
(107635,00 + 118400) / 2 = 113017,50 |
01.01.2015 йилдан |
118400,00 |
01.09.2015 йилдан |
130240,00 |
01.10.2016 йилдан |
149775,00 |
01.12.2017 йилдан |
172240,00 |
01.07.2018 йилдан |
(172240,00 + 184300,00) / 2 = 178270,00 |
01.08.2018 йилдан |
184300,00 |
01.11.2018 йилдан |
202730,00 |
Мисол:
- Эркак киши 2011 йил 12 апрелда 60 ёшга тўлгач пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди ва унинг охирги ўн йил мобайнида меҳнат фаолиятининг 5 йиллик даври учун 2006 йил май — 2011 йил апрель ойлари танланди.
- Пенсия тайинланишидан олдинги 12 ой учун ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорини аниқлаймиз.
Ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори = (37680 сўм (2010 йил апрель — июлдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) * 4 + 45215 сўм (2010 йил август — ноябрдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) * 4 + 49735 сўм (2010 йил декабрь — 2011 йил мартдаги пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) * 4) / 12 = 44210,0 сўм.
- Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида (маълумотнома бўйича) иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини ва ҳар бир ой учун ҳисоблаб чиқилган иш ҳақини аниқлаймиз:
Даврлар |
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори |
Пенсияларни |
Иш ҳақининг якка тартибдаги |
Ўртача пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори |
Қайта ҳисоблаб |
1 |
2 |
3 |
4 (3/2) |
5 |
6 (4*5) |
2006 йил |
|||||
Май |
9 400 |
72 000 |
7,6596 |
44 210,0 |
338 630,92 |
Июнь |
9 400 |
123 400 |
13,1277 |
44 210,0 |
580 375,62 |
Июль |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Август |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Сентябрь |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Октябрь |
10 800 |
82 800 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Ноябрь |
12 420 |
95 220 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Декабрь |
12 420 |
95 220 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Жами: |
2 952 675,40 |
||||
2007 йил |
|||||
Январь |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Февраль |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Март |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Апрель |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Май |
12 420 |
125 500,00 |
10,1047 |
44 210,0 |
446 728,79 |
Июнь |
12 420 |
145 600,00 |
11,7230 |
44 210,0 |
518 273,83 |
Июль |
12 420 |
95 220,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Август |
15 525 |
119 025,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Сентябрь |
15 525 |
119 025,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Октябрь |
15 525 |
119 025,00 |
7,6667 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Ноябрь |
17 077,50 |
130 930,00 |
7,6668 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Декабрь |
18 630 |
144 025,00 |
7,7308 |
44 210,0 |
338 944,81 |
Жами: |
4 354 450,72 |
||||
2008 йил |
|||||
Январь |
18 630 |
144 025 |
7,7308 |
44 210,0 |
341 778,67 |
Февраль |
18 630 |
144 025 |
7,7308 |
44 210,0 |
341 778,67 |
Март |
18 630 |
144 025 |
7,7308 |
44 210,0 |
341 778,67 |
Апрель |
20 865 |
161 308 |
7,7310 |
44 210,0 |
341 787,51 |
Май |
20 865 |
185 425 |
8,8869 |
44 210,0 |
392 889,85 |
Июнь |
20 865 |
224 560 |
10,7625 |
44 210,0 |
475 810,13 |
Июль |
20 865 |
161 308 |
7,7310 |
44 210,0 |
341 787,51 |
Август |
20 865 |
161 308 |
7,7310 |
44 210,0 |
341 787,51 |
Сентябрь |
25 040 |
194 500 |
7,7676 |
44 210,0 |
343 405,60 |
Октябрь |
25 040 |
194 500 |
7,7676 |
44 210,0 |
343 405,60 |
Ноябрь |
26 540 |
208 400 |
7,8523 |
44 210,0 |
347 150,18 |
Декабрь |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Жами: |
4 281 937,45 |
||||
2009 йил |
|||||
Январь |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Февраль |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Март |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Апрель |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Май |
28 040 |
245 600 |
8,7589 |
44 210,0 |
387 230,97 |
Июнь |
28 040 |
297 852 |
10,6224 |
44 210,0 |
469 616,30 |
Июль |
28 040 |
208 400 |
7,4322 |
44 210,0 |
328 577,56 |
Август |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Сентябрь |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Октябрь |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Ноябрь |
33 645 |
251 500 |
7,4751 |
44 210,0 |
330 474,17 |
Декабрь |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Жами: |
4 152 972,45 |
||||
2010 йил |
|||||
Январь |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Февраль |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Март |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Апрель |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Май |
37 680 |
312 500 |
8,2935 |
44 210,0 |
366 655,64 |
Июнь |
37 680 |
365 800 |
9,7081 |
44 210,0 |
429 195,10 |
Июль |
37 680 |
282 400 |
7,4947 |
44 210,0 |
331 340,69 |
Август |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Сентябрь |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Октябрь |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Ноябрь |
45 215 |
325 456 |
7,1980 |
44 210,0 |
318 223,58 |
Декабрь |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Жами: |
4 059 017,36 |
||||
2011 йил |
|||||
Январь |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Февраль |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Март |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Апрель |
49 735 |
375 256 |
7,5451 |
44 210,0 |
333 568,87 |
Жами: |
1 334 275,48 |
||||
Ҳаммаси: |
21 135 328,86 |
- Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқамиз:
Пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи = 21 135 328,86 сўм/60 = 352 255,48 сўм.