Пенсия тайинлаш учун ариза бериш - ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги "Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-353-сон қарорига асосан жорий этилган.
Пенсия беришни тўхтатиб туришга ариза бериш - ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 сентябрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига фуқароларнинг пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 481-сон қарорига асосан жорий этилган.
Пенсия фонди ҳисобида туриши тўғрисида маълумотнома - ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 612-сон қарори асосан жорий этилган