-+
 
     
(GMT+5)
1
0
0
%
февраль ойи учун
молиялаштирилди
Ишонч телефони1271

Пенсия жамғармаси тарихи

Меню

2

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқача

ТАРИХИ

 

1919 йилда Ижтимоий таъминот халқ комиссарлиги ташкил этилган.

Бу комиссариат Россия Ижтимоий таъминот комиссариатининг қўлланма ва кўрсатмалари асосида иш олиб борган.

1938 йилда вилоятлар ташкил қилиш ҳақидаги қарор қабул қилингач, ижтимоий таъминот бўлимлари ҳам вилоят ижроия қўмиталарининг бўлимлари сифатида ташкил қилинган.

1956 йилда 14 июлда собиқ иттифоқнинг “Давлат пенсия пенсия таъминоти тўғрисида”ги ягона қонуни илк бор қабул қилинган.

1967 йилда Тошкент шаҳрида Ижтимоий таъминот юридик техникуми очилган.

Ўзбекистонда биринчи марта Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 14 январдаги 9-сонли қарори билан СССР Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси бўлими ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ижтимоий суғурта жамғармаси негизида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги ва маҳаллий ижтимоий таъминот органлари қошида мувофиқ равишда ҳудудий бўлим ва бўлинмалар тузиш орқали Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармаси ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги “Пенсия ва нафақаларни тўлашга йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 444-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги “Пенсия жамғармасига ажратмалардан самарали ва қатъий ўз йўналиши бўйича фойдаланилишини таъминлаш ва бу юзасидан назорат ўрнатиш тўғрисида”ги 490-сонли қарори билан 2005 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ4161-сонли Фармони қабул қилиниши ушбу соҳада янги замонавий тизим яратилишини бошлаб берди.

Фармон билан, 2010 йил 1 январдан бошлаб пенсия ва нафақаларни тайинлаш, молиялаштириш, шунингдек компенсациялар ва бошқа тўловлар ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Саралаш: