5
Шахсий ёрдамчи хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахслар, улар томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида боқилган ёки ушбу хўжаликларда этиштирилган чорвачилик товар маҳсулоти пул ёки натурал шаклда даромад олиш мақсадида сотилган тақдирда иш билан банд ҳисобланадилар.
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган шахслар, ўзлари етиштирган чорвачилик маҳсулотларидан қандай фойдаланишидан қатъи назар, иш билан таъминланган аҳоли тоифасига киритилади ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол ўстириш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга пенсиялар тайинлашда меҳнат стажи улар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўланган тақдирда ҳисоблаб чиқилади.