-+
 
     
(GMT+5)
1
0
0
%
февраль ойи учун
молиялаштирилди
Ишонч телефони1271

5

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг Пенсия жамғармаси жамоасига

МУРОЖААТИ

 

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбари ҳам мазкур масалага алоҳида урғу бериб, жамиятни “ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш” зарурияти ҳақидаги фикрлари бу борадаги ишларга қўйилган тамал тоши десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ фаолиятни самарадорлигини ошириш учун комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат Раҳбарининг коррупцияга қарши курашга доир ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бу иллатнинг олдини олиш ва профилактика қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда лоқайдлик, бефарқлик, иккиюзламачилик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик, порахўрлик каби иллатлар Пенсия жамғармаси тизимида ҳам ҳали-ҳамон учраётганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Соҳада коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, коррупция хавфини баҳолаш, ходимларни коррупцияга қарши курашишга ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, бунинг учун самарали ички назорат, хусусан, аҳоли ва ходимларга коррупцияга оид масалалар юзасидан мурожаат қилиш тизими жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг асосий фаолиятининг йўналишлари – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, шунингдек, фуқароларга пенсия, ижтимоий нафақа, компенсация ҳамда бошқа қўшимча тўловларни тайинлаш, уларнинг миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, пенсиялар ва бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил этиш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ҳамда айбдор ташкилотлар томонидан ўз вақтида қопланмаган (тўланмаган) маблағларни ундирилишини таъминлаш ташкил этиш ҳисобланади. Ушбу йўналишларда коррупциявий ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймаслик, коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишни ўзимизга устувор вазифа қилиб олишимиз даркор.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича ишлар қуйидагилар асосида ташкил этилсин:

коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, шунингдек Жамғарманинг ички ҳужжатларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилсин;

ходимлар ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз (тоқатсиз) муносабатда бўлиши шарт;

коррупциянинг олдини олиш, коррупциявий харакатларнинг содир этилишига хизмат қилувчи сабаб ва шарт-шароитлар ҳамда коррупциявий хатарларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш Жамғарманинг ходимлари учун устувор вазифа қилиб белгилансин;

коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилсин;

ходимларнинг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик учун барча зарур чоралар кўрилсин;

ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўз ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширсин;

ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари ўз ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши бўйича назоратни амалга оширсин;

номзодларни ишга қабул қилишда, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизими жорий этилсин;

жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминлансин.

Ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлими ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги лозим. Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, ходимлар ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак.

Жамғарманинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимлари қонунчиликка риоя этиши, ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғаразлик билан, холисона, виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.

Коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган ходимлар ўзининг мавқеи ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Пенсия жамғармасининг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Жамғарманинг ҳар бир ходими коррупциявий ҳаракат содир этилганлигига доир ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда Пенсия жамғармаси раҳабриятига, ҳудудий бошқарма ёки туман (шаҳар) бўлими раҳбарига ҳеч қандай тўсиқсиз мурожаат қилиши шарт.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, коррупция ҳолатлари билан боғлиқ ариза ёки шикоятлар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар бўлган ҳар бир ходимни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг алоқа каналлари орқали хабар беришга чақирамиз.

Халқимиз хизматида эканмиз, барчани коррупцияга қарши курашиш йўлида бир мақсад сари бирлашиб ҳалолликни, ошкораликни ҳамда коррупцияга қарши мутлақо тоқатсизликни намойиш этишга чорлаймиз.

Саралаш: