«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда пенсия таъминоти тизимининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ўз вақтида молиялаштириш ҳамда уларни тўлиқ ҳажмда тўплаш, шунингдек, фуқароларининг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 30-декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонига мувофиқ, 2010-йилнинг 1-январидан бошлаб пенсиялар, шунингдек, ижтимоий нафақалар, компенстсия ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, уларнинг тўланишини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши белгиланган.