2022 йил 5 апрел Пенсия жамғармаси томонидан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Учрашувда Пенсия жамғармаси раҳбарияти, тизимда самарали меҳнат қилаётган 250 нафар фаол ёшлар, шунингдек, жойларда эса ЗООМ платформаси орқали қолган қатнашчилар онлайн иштирок этишди.
Учрашув расмиятчиликдан ҳоли, айлана стол атрофида самимий кечди. Тизимдаги фаол ёшлар Ўз ташаббусларини кўрсатиб, айрим тизимли муаммоларга ечим топиш мақсадида таклифларини билдиришди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, айниқса ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири.
Ҳозирги кунда, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тизимида 30 ёшгача 685 нафар ёш ходимлар фаолият юритмоқда, шундан ёш эркаклар сони 517 нафар, ёш хотин-қизлар сони эса 168 нафарни ташкил этади.
Шундан, раҳбарлик лавозимида 10 нафар ёш ходимларимиз Ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Бугун замонамиз ёшлари “Мен атрофимда нимани Ўзгартира оламан?” деб фикрламоқда. Бу жуда қувонарли ҳол. Шундай экан, ёшларга шу атрофни, жамиятни, турмушни Ўзгартириш ва келажакни яратиш имконини бериш керак. Шу маънода, пенсия тизимида олиб борилаётган ислоҳотларда айнан ёш ходимларимизнинг фаол иштирок этаётгани бизни қувонтиради. Пенсия жамғармаси тизимида ёш кадрларни ривожланган давлатлар пенсия таминоти соҳасини тажрибасини ўрганиш учун чет элда малака ошириш йўлга қўямиз.
Ҳозирда Азербайджан Республикаси ва Қозоғистон Республикаси билан музокалар олиб борилмоқда. Мазкур давлатларга энг ташаббускор ёшларни пенсия таъминоти соҳасида тажриба ва малака ошириш хизмат сафарига юборамиз, — дейди жамғарма ижро этувчи директори А.Хайдаров ёшлар билан ушрашувда.
Пенсия жамғармасида фаолият юритаётган фаол ўрта маълумотли ёшларга олий ўқув юртларига киришига шароитлар яратиш мақсадида тавсиянома бериш ишларимиз давом эттирамиз.
Учрашув давомида ёшларни таклиф ва муаммолари эшитилди ҳамда келиб тушган таклифларни Пенсия жамғармаси раҳбарияти томонидан тегишли масъулларига топшириқ берилди.
Тадбир сўнгида тизим ёшлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёшлар бошланғич ташкилоти етакчисини сайлашди.
Учрашувдан кейин билдирилган таклифларга биноан, “Менинг касбим-менинг фахрим” ва “Енг яхши ходим-энг яхши оила фахри” мавзусида кўрик танлов ташкил қилиб, Ёшлар кунида тантанали равишда ғолибларни тақдирлаш учун лойиҳалар амалга оширилишга келишиб олинди.
Энг фаол ёшлар жамғарма раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирдан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан учрашувга ташриф буюрган фаол ёшлар учун пойтахтнинг эътиборга сазовар жойларида турлар ташкил этилди.
2022 йил 30 июн Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан "Раҳбар ва Ёшлар" учрашуви тадбири ташкил этилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани барчамизни қувонтиради.
Ушбу ёшларни байрам билан табриклаш мақсадида Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати директори Абдулазиз Ҳайдаров ташаббуси билан Зоом платформаси орқали "Раҳбар ва Ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Тизимдаги фаол ёшлар ўз ташаббусларини кўрсатиб, айрим ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини билдиришди.
Тадбир давомида тизимда фаол меҳнат қилаётган ёш ҳодимлар раҳбарият томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди Шу жумладан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида хам 700 нафардан ортик ёшлар фаолият юритиб келмоқда.