-+
 
     
(GMT+5)
1
0
0
%
февраль ойи учун
молиялаштирилди
Ишонч телефони1271

2

Норматов Махмуджон
Рахмонкул ўғли

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёшлар етакчиси

Таржимаи ҳолНорматов Махмуджон Рахмонкул ўғли 1992-йил 25-августда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий.

2020-йилда Жиззах Политехника институтини Автотранспорт факултети “Ер усти транспорт тизимлари” йўналишини тамомлаган.
Ўз меҳнат фаолиятини 2012-йилда Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида “Архивариус” вазифасидан бошлаган. 2016-йилдан бюджетдан ташқари Пенсия жамағармаси Жиззах вилоят бошқармасининг “Етакчи ЭХМ инженери”, ёшлар бошланғич ташкилоти етакчиси, Маънавий ва маърифий ишлар бўйича маслаҳатчиси, 2021 “Пенсия” дастурий таъмитоти маъмуриятчилиги шўбаси бош мутахассиси лавозимида хизмат қилган.

Танловга қадар 2021-йилдан бошлаб Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати кичик мутаҳассиси лавозимида самарали фаолият юритиб келмоқда.

У меҳнат фаолияти давомида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш, уларни истеъдодларини намоён қилиш ва турли хил тадбирларга жалб қилиш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

Норматов Махмуджон Рахмонкул ўғли Молия, Ғазначилик, Пенсия тизими фаолиятини Оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиб беришда, маҳаллий ҳамда республика оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорликда ишлашда самарали фаолият олиб бормоқда ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқ Молия вазирлиги ёшлар бошланғич ташкилоти фаолиятини ижтимоий тармоқларда ҳам тўлиқ ёритиб беришда муносиб ҳиссани қўшиб келмоқда.

Норматов Махмуджон Рахмонкул ўғли ўзининг жамоат ишларида фаоллиги, меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги, фидоийлиги билан жамоа орасида ҳурмат-эътибор қозонган.

Эришган ютуқлари:

Туман (шаҳар) Молия, Ғазначилик, Пенсия тизими ёшларнинг орзу-интилишлари, ташаббуслари, иқтидорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этиладиган бир қатор кўрик-танловлар, фестиваллар, давра суҳбатларини ташкил этилишида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фаолият юритиб келмоқда.

М.Норматов телеграм ижтимоий тармоғидаги “Молия вазирлиги йетакчилари” Т.me/minfin_yoshlari канали ва Пенсия жамғармаси матбуот хизмати Т.me/JizzaxPensiya расмий каналларининг админи ҳамда асосчиси ҳисобланади.

Бугунги кунда “Молия вазирлиги йетакчилари” @minfin_yoshlari расмий канали обуначилари 4146 нафарни ташкил этади. Пенсия жамғармаси матбуот хизмати @ JizzaxPensiya расмий канали обуначилари эса 200 нафарни ташкил этади.

Молия вазирлиги етакчилари ➡ Т.me/minfin_yoshlari Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят | Матбуот хизмати ➡ @ JizzaxPensiya

М.Норматов ташаббуси билан молия тизими ёшлар фаолиятини ўзида акс эттирувчи “Молия тизими ёшлар мадҳияси” нинг асосчиси.

Жуманов Ўткирбек
Махмуд ўғли

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёшлар етакчиси

Таржимаи ҳол Жуманов Ўткирбек Махмуд ўғли 1991-йил 10-декабрда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий.

2018-йилда Тошкент молия институти, бухгалтерия ва аудит йўналишини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 2017 -йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратида амалиётчи вазифасидан бошлаган.

2018-йил Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг шикоятлар боʻйича инспектори, 2018-йилдан Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг ёшлар бошланғич ташкилоти етакчиси, 2019-йилдан Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлими бош мутахассиси лавозимида самарали фаолият юритиб хизмат қилган.

Жуманов Ўткирбек Махмуд ўғли ўзининг жамоат ишларида фаоллиги, меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги, фидоийлиги билан жамоа орасида ҳурмат-эътибор қозонган

Касимов Миродил
Мирходийевич

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёшлар етакчиси

Таржимаи ҳол Касимов Миродил Мирходийевич 1986-йил 10-августда Тошкент вилояти Пскент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2009-йилда Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети (кундузги), 2015-й. Ўзбекистон Республикаси Банк - молия академияси (кундузги) математика, пенсия иши йўналишини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 2008 -йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратида амалиётчи вазифасидан бошлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 2008-2009-йил “Комол Бахт плус” маъсулияти чекланган жамияти, директор, 2010-2011 йил Тошкент вилояти Зангиота тумани бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси бўлими, пенсия ва нафақаларни тўлови мониторинги гуруҳи 1-тоифали инспектори, 2011- 2011-йил Тошкент вилояти Зангиота тумани бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси бўлими, пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи 1-тоифали инспектори, 2013-2015-йил Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси, Маблағларни бошқариш ва пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, 2015-2015-йил Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлими бошлиғи, 2015-2016 йил Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими етакчи мутахассиси, 2016-2018-йил Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бош мутахассиси, 2018-2018-йил Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари, 2018-йил Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, 2017-йилдан Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг ёшлар бошланғич ташкилоти етакчиси лавозимида самарали фаолият юритиб хизмат қилган.

Касимов Миродил Мирходийевич Ўзининг жамоат ишларида фаоллиги, меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги, фидоийлиги билан жамоа орасида ҳурмат-эътибор қозонган.

 

 

 

Саралаш: